Мактаб директорларини лавозимга тайинлаш тизими ўзгартирилиши кутилмоқда

Мактаб директорларини лавозимга тайинлаш тизими ўзгартирилиши кутилмоқда.


Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати вазирликнинг «Вазирга мурожаат» рукни остида эълон қилинган видеомурожаатда маълум қилди.

«Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан мактаб директорларини лавозимга тайинлаш ва умумтаълим муассасаларини замонавий билимли раҳбар кадрлар билан таъминлаш мақсадида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан жорий йил давомида мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари директорларини лавозимга тайинлаш жараёнини ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан танлов асосида ташкил этиш бўйича тегишли ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси тайёрланмоқда», – дейилади баёнотда.