Навоий вилояти Қизилтепа Туман ободонлаштириш бошқармаси 71,6 миллион сўмга Ўзбекистоннинг 4 та байроғини сотиб олди. Тендер натижалари UzEx Tender’да эълон қилинди.
Маълумотларга кўра, лотнинг бошланғич қиймати 71,6 миллион сўмни ташкил қилган. Шу йилнинг 13 апрель куни якунланган савдоларда 16 га 8 метр ҳажмдаги битта байроқнинг нархи 16 миллион сўмга баҳоланган.
Тендер ғолиби сифатида “Қизилтепа Элга Сервис” компанияси, захира ижрочиси “Чўлпон Савдо Сервис” тан олинган.