20 апрель куни Ер аҳолиси ноёб астрономик ҳодисага – Қуёшнинг гибрид тутилишига гувоҳ бўлади. Бу ҳақда Space хабар берди.
Гибрид тутилиш ҳалқали тутилиш деб аталади, бунда Ой соясининг Ер юзаси бўйлаб ўтган йўли ўртасида қуёш тўлиқ тутилади. Мазкур жараён қуйидаги кўринишда акс этади:
Бу 2023 йилдаги биринчи қуёш тутилишидир. Уни Жануби-Шарқий Осиё, Шарқий Ҳиндистон, Австралия, Филиппин, Ҳинд ва Тинч океанлари сувларида ва Антарктидада кузатиш мумкин бўлади. Шунга қарамай, Ўзбекистон аҳолиси уни онлайн кузатиш имконига эга. Бу Австралия обсерваторияси (Gravity Discovery Centre) томонидан ташкил этилган:
Сўнгги гибрид қуёш тутилиши 2013 йилда содир бўлган. Кейинги тутилиш 2031 йилда содир бўлади. Шундан сўнг уни 2164 йил 23 мартгача кутиш керак бўлади.