Олдинроқ, жорий йилдаги Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида хабар берган эдик.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу муборак айём ва дам олиш кунларида қуйидаги даволаш-профилактика муассасаларининг 40 минг нафар тиббиёт ходими қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатишини маълум қилди:
– 1257 та кўп тармоқли ва оилавий поликлиника,
– 1080 та оилавий шифокор пункти,
– 1002 та маҳалла тиббиёт пункти,
– туман, вилоят ва республика шифохоналари,
– ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари,
– тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари.
Маълум қилинишича, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали, туманлардаги 181 та шошилинч тиббий ёрдам қабул бўлими ҳамда туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади.
Республика бўйлаб 2755 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар асосида куну тун хизмат кўрсатади.
Бундан ташқари, 227 та туғуруқ, 245 та болалар даволаш муассасаци ҳам узлуксиз иш олиб боради.
Республика Call-маркази (1003) орқали тиббиётга тегишли саволларингизга малакали мутахассислардан кеча-ю кундуз жавоб олишингиз мумкин.