Фарғонада 2 нафар ишчини том босиб қолди

Фарғона вилоятида 2 нафар мавсумий ишчини хонадонлардан бирини таъмирлаш пайтида том босиб қолди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, шу йилнинг 20 апрель куни соат 19:18 да Фарғона шаҳар “Симтепа” МФЙдаги Ҳидоят кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирида таъмирлаш ишлари учун келган мавсумий 2 нафар ишчини эҳтиётсизлиги сабабли том босиб қолган.

Воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари етиб бориб, ушбу фуқароларнинг ҳаётини сақлаб колган. Улар тез тиббий ёрдам ходимлари орқали шаҳар шифохонасига жойлаштирилган.