Қозоғистонлик 60 ёшли онахон гўзаллик салонида кўзини блефаропластик операция қилганидан сўнг вафот этди. Бу ҳақда “Голос народа” нашри хабар берди.
Аниқланишича, аёл блефаропластик операция- кўз қовоқларидаги ёғларни кесиб ташлаш учун гўзаллик салонига мурожаат қилган. Аёлга бундай муолажани ўтказган салон ходимасининг тиббий лицензияси ва рухсатномаси бўлмаган. Шунга қарамай у касб қоидаларига зид равишда операцияни амалга оширган. Бироз вақт ўтгач, аёлнинг ҳолати ёмонлашган ва ўша ернинг ўзида вафот этган. Тахминларга кўра, у антифилактик шокдан ўлган.
Жорий йилнинг 16 апрель куни ички ишлар органлари ходимлари томонидан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 322-моддаси 3-қисми билан содир этилган жиноят асосида терговга қадар тергов ҳаракатлари бошланган.
Унга кўра, айбланувчи беш йилгача озодликни чеклаш ёки шу муддатга муайян лавозимларни эгаллаш, фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.