Тошкентдаги хонадонларнинг бирида эркак ўзини ёқиб юборди. Бу ҳақда “Миллар”да хабар берилди.
Маълум қилинишича, эркак рафиқаси билан жуда кўп жанжаллашиб, ҳамиша асабий ҳолатда юрган. Ҳолат содир бўлган тунда ҳам аёли билан жанжал содир бўлган. Эркак аввалига уйга ўт қўйишини айтган. Бироздан сўнг, спиртли ичимлик таъсирида маст бўлиб қолган ва ўзининг устидан этил спиртини қуйиб ёқиб юборган.
Шифокорнинг айтишича, бемор марказга олиб келинганда оғир аҳволда бўлган. Унда 35 фоиз куйиш жароҳати аниқланган.
“Беморнинг жароҳатлари турли хил чуқурликда. Беморнинг боши, танаси ва икки қўл-оёқлари алангадан куйган. Олиб борилган тезкор тиббий ёрдам тадбирлари натижасида ҳозирда унинг аҳволи бироз яхшиланган”, — дейди шифокор.