Бразилияда Telegram блокланди

Кеча, 26 апрель куни Бразилияда Telegram иловаси вақтинчалик блокланди. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.

Қайд этилишича, бунга ҳукумат томонидан Telegram’га эгалик қилувчи компанияга юборилган тармоқдаги неонацистлар ҳақида маълумот беришни сўраб жўнатилган мурожаат жавобсиз қолгани сабаб бўлган.

Ушбу ҳаракат Бразилия мактабларида кетма-кет содир бўлган ҳужумлардан кейин амалга оширилган. Ҳужумларнинг камида биттаси антисемитистик (яҳудийларга нисбатан душманлик) гуруҳлар билан боғлиқлиги айтилмоқда.

Мамлакат Адлия вазири Флавио Динонинг маълум қилишича, суд платформани ижтимоий тармоқлардаги неонацистлар фаолияти юзасидан олиб борилаётган терговга бўйсунмагани учун кунига 1 миллион реал (тахминан 198 минг доллар) жаримага тортган ва давлат ҳудудида унинг фаолиятини вақтинчалик тўхатиб туришни буюрган.