Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) йил бошидан буён Ўзбекистонда қизамиқ билан касалланиш кўпайганини маълум қилди. Бу ҳақда БМТ расмий сайтида хабар берилди.
Айтилишича ЖССТ Европа минтақасидаги 17 давлатда касалланиш ҳолатларини қайд этган. Февраль ойи охирига келиб, БМТ маълумотларига кўра, 900 та ҳолат расман қайд этилган, бу бутун 2022 йилдаги кассалланиш ҳолатларидан кўп.
Охирги 12 ой давомида энг кўп қизамиқ билан касалланганлар Тожикистон (610), Туркия (466) ва Россияда (414) кузатилган. Австрия, Сербия, Буюк Британия ва Ўзбекистонда 2023 йил бошидан буён касалланиш кўпайган.
ЖССТ барча мамлакатлар, шу жумладан, қизамиқнинг эндемик юқиши йўқ қилингани тасдиқланган давлатлар ҳукуматлари ҳам ушбу ўта юқумли касалликдан ҳушёр бўлишлари кераклигини таъкидламоқда.