Хорижий тилларни ўрганиш инсонга кўплаб имкониятларни тақдим қилади. Саёҳатлар, даромадли иш, янги танишувлар шулар жумласидандир. Аммо, шундай тиллар борки, уларни ўрганиш жуда мушкул. Дунёдаги энг қийин тиллар қайси эканлигини биласизми?
Норвег тили
Норвег тилида сўзлашув пайтида аниқ бир қоидалар мавжуд эмас. Шу сабабли мулоқот вақтида жуда кўп қийинчиликлар юзага келади. Норвег тилида шевалар жуда кўп. Норвегиянинг бир шаҳрида ўрганган сўзлашув услубингизга мамлакатнинг бошқа бурчагидаги аҳоли учун тушунарсиз бўлиши мумкин.
Немис тили
Немис тилида ҳам шевалар етарлича. Сўзларни тўғри талаффуз қилиш учун 44 та товушни ўрганиш керак. Немис тили грамматик жиҳатдан ҳам бироз қийин туюлиши мумкин. Мазкур тилдаги сўзлар ҳаддан ташқари кўп турланиши сабабли ҳам ўрганиш вақтида қийинчиликлар юзага келади.
Иврит тили
Иврит — дунёдаги энг қадимий тил саналади. Унинг ёзилиши ҳам, грамматикаси ҳам тилни ўрганиш вақтида катта қийинчиликларга сабаб бўлади. Ҳарфларнинг барчаси бир-бирига икки томчи сувдек ўхшайди, бундан ташқари иврит тилидаги матнни ўнгдан чапга қараб ўқиш керак.
Исланд тили
Исланд тили ҳам дунёдаги энг қадимги тиллардан бири ҳисобланади. Мазкур тилда сўзлашувчилар фақат Исландияда яшашади. Тилнинг асос грамматикаси 10 асрдан бери деярли ўзгармаган. Лексикаси ҳаддан ташқари қийин. Ушбу тилни мустақил равишда ўрганиш имконсиз.
Рус тили
Рус тили ҳам ўрганиш учун мураккаб тиллардан бири саналади. Тилни ўзлаштириш истагидаги хорижликлар даставвал бир қанча қийинчиликларга дуч келади. Товушлар ва ҳарфларнинг кўплиги, синонимлар , урғу тушунчаси ўқувчиларни жуда кўп адаштиради.
Араб тили
Араб тилининг ёзуви жуда қийин. Аслида араб алифбосидаги ҳарфлар сони 28 та, аммо улар сўз бошида, ўртаси ва охирида келишига қараб турлича ёзилади. Фонетикада ҳам ўзига хосликлар етарлича.
Хитой тили
Хитой тили дунёдаги энг мураккаб тил сифатида “Гиннес рекордлари” китобига киритилган. Хитой луғатларида 85 000 тадан ортиқ иероглифлар мавжуд, аммо сўзлашувда уларнинг 7000 таси ишлатилади. Уларнинг ҳар бирини эслаб қолиш лозим. Иероглифларни тўғри ёзиш эса бутунлай бошқа масала. Фонетикада тўрт ҳил оҳанг мавжуд бўлиб, битта сўзни нотўғри талаффуз қилиш орқали унинг маъносини бутунлай ўзгартириб юбориш мумкин.