“Толибон”нинг Ғазни вилоятидаги Ахборот ва маданият бошқармаси барча оммавий ахборот воситаларини аёллар овози билан ёзилган тижорий эълонларни эфирга узатмаслик ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда Hasht-e Subh Daily хабар берди.
Ишончли манбалар “Толибон” маҳаллий ОАВларини, агар улар бу тартибни бузса, уларга нисбатан жиддий чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирганини айтди. Ғазни вилоятида дастур пайтида аёлларга қўнғироқ қилишга ҳам тақиқ қўйилган. Ҳозирда вилоят оммавий ахборот воситаларида ишловчи аёллар тақиқ ортидан уйда экани айтилмоқда.
Бу “Толибон” томонидан 2021 йил августида ҳокимиятни қўлга киритганидан бери жорий қилинган чекловлар қаторидаги энг сўнггисидир. Бунгача афғонистонлик аёлларнинг БМТ идораларида ишлаши, эркакларга аёллар учун кийим тикиш, аёлларнинг эркак шифокорларга бориши, тўйхоналар фаолияти, аёлларнинг университет ва мактабда таълим олиши, аёлларнинг шифохонага ёлғиз бориши ва уларнинг истироҳат боғига ташриф буюриши тақиқлаган. Шунингдек, Афғонистонда оилалар ва аёлларнинг боғлари ёки яшил ҳудудлари бўлган ресторанларга кириши тақиқланган.