Бугун Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ бўлмайди

Бугун, 2 май куни соат 12:00 дан 18:00 га қадар Пойтахт Тошкентнинг Янгиҳаёт туманининг айрим жойларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали Матбуот хизмати хабар берди.

Келтирилишича, Янгиҳаёт тумани “Орият” маҳалласи 8-қурилиш ҳудудидан ўтган ўрта босим д-219 ммли газ қувуридан газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланган.

Шу туфайли “Орият” маҳалласида жойлашган 42 та кўп қаватли уйлардаги жами 1 890 та аҳоли хонадонларида ҳамда 6 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча бўлмайди.

Таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти қайта тикланади.