Оқ уй: Россиянинг Бахмутга ҳужуми муваффақиятсизликка учради



Россия қўшинларининг Донбассда Бахмут ҳудудидаги ҳужуми “тўхтаб қолди ва муваффақиятсизликка учради”.

Унинг сўзларига кўра, охирги беш ой ичида Россия кучларининг Бахмутни ўзидаги йўқотишлари 100 минг кишини ташкил этмоқда — 20 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган, уларнинг ярми “Вагнер” жангчилари.

Жон Кирби Украинанинг йўқотишларини баҳоламаслигини қайд этган, чунки “улар бу ерда — қурбон, Россия — босқинчи”. Унинг айтишича, Оқ уй армияси АҚШ бошчилигидаги давлатлар коалицияси томонидан қуроллантирилаётган ва тайёргарликдан ўтказилаётган яқин иттифоқдошининг вазифаларини мураккаблаштириши мумкин бўлган маълумотларни тарқатмайди.