«Ташаббусли буджет» жараёнида энг фаол бўлган ҳудудлар номи эълон қилинди



Овоз бериш жараёнларида энг фаол ҳудудлар Қашқадарё (вилоят аҳолисининг 47фоизи), Фарғона (45,8фоиз) ва Навоий (39,7фоиз) бўлгани аниқланди.

Туман даражасида эса ғолиб лойиҳалар орасида Яккабоғ, Ўзбекистон, Учкўприк, Чироқчи, Косон туманларидаги лойиҳаларини амалга оширишга энг кўп овоз йиғилганлиги маълум бўлди.

Энг кўп лойиҳада ғолиб бўлган маҳаллалар: Шаҳрисабз тумани Хитой маҳалласи (6 та), Норин тумани Бўстон маҳалласи (5 та) ҳамда Яккабоғ тумани Дархон ва Янги ҳаёт маҳаллалари (4 та дан).