Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазири Алихан Смаиловни қабул қилди.
Ўзбекистон президенти Ҳукуматлараро комиссия йиғилишининг сермаҳсул якунларига, энг аввало, устувор иқтисодий лойиҳаларни, шу жумладан Саноат кооперацияси халқаро марказини ташкил этишни илгари суриш бўйича келишувларга эришилганига юксак баҳо берди.
Яқин йилларда 10 миллиард доллар мақсадли кўрсаткичига эришиш учун савдони кўпайтириш ва экспорт-импорт амалиётларининг мутаносиблигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Шу мақсадда ташқи савдо компанияси фаолиятини тез фурсатда ишга тушириш муҳимлиги таъкидланди.
Бундан ташқари, машинасозлик, энергетика, қазиб чиқариш саноати, транспорт ва логистика, тўқимачилик, озиқ-овқат ва бошқа тармоқларда инвестиция лойиҳалари портфелини кенгайтириш устувор вазифа сифатида белгилаб олинди.