Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятида боғча боласининг калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Тармоққа сиздирилган расмларда болаланинг танасининг юз қисмида калтак изларини кўриш мумкин. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ушбу ҳолат шу йилнинг 4 май куни Кармана тумани “Кумушкон” МФЙдаги якка тартибдаги тадбиркор Ш.С. раҳбарлигидаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотига тегишли эканлиги аниқланган. Дастлабки маълумотларга кўра, тарбияланувчига қилинган бундай қўпол ҳатти-ҳаракат шу боғчанинг тарбиячи ёрдамчиси С.Ю. томонидан содир этилганлиги маълум бўлган.
Билдирилишича, шу йилнинг 8-май куни мазкур ходимга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли қарор қабул қилиш масаласи иш берувчи томонидан кўриб чиқилади. Ўша куни Кармана тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан ваколати доирасида кўриб чиқишлик ва тегишли қарор қабул қилиш учун туман прокуратураси ва Ички ишлар бўлимига белгиланган тартибда хат юборилиши таъминланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Болалар боғчасида 4 нафар қизчага тегажоғлик қилингани ҳақида хабар берган эдик.