Наманган давлат университети олдида эркак хотинини ўлдириб, кейин ўз жонига қасд қилганди. Оилани ажрашиши учун суд 6 ой муҳлат бергани ва ҳозиргача 5 ой ўтгани маълум бўлди. Бу ҳақда вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси хабар қилди.
Маълумотларга кўра, вафот этган аёл 2019 йил 15 сентябрь куни турмушга чиққан. Оиланинг 1 нафар фарзанди бўлган. Келишмовчиликлар сабабли аёл ота уйига кетиб қолган. 2022 йил апрель ойида ушбу оила яраштирилади.
Келтирилишича, маълум муддатдан сўнг яна оиладаги низолар ортиб борган. Жуда кўп мурожаатлардан сўнг иккала маҳалла фаоллари ажримга хулоса беришга мажбур бўлган. Оилани тиклаш имкони бўлмагани учун судга мурожаат қилинган. Шундан сўнг суд ажрим учун 6 ой муҳлат берган ва ҳозиргача 5 ой ўтган.