Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг йиғилишида 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2023 йил биринчи чораги якунларини юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҳисоботи эшитилди.
Профессионал таълим соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг янги тизимини жорий этиш мақсадида президентнинг “Профессионал таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш ва уларни моддий рағбатлантиришни кучайтириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Ушбу ҳужжат профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг лавозим маошлари ўртача 20 фоизга оширишга, фидойи, ташаббускор ҳамда юқори натижаларга эришган педагогларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик 50 фоизгача устама тўлаш тизими жорий этилишига хизмат қилади.
Йиғилишда депутатлар аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш, китобхонликни кенг оммалаштириш ҳамда “Китобсевар миллат” умуммиллий ғоясини рўёбга чиқариш мақсадида амалга оширилган ишларни ижобий баҳолади.
Муҳокамалардан сўнг, депутатлар Вазирлар Маҳкамаси ҳисоботини маъқуллади.