Япониянинг “Cellato” бренди томонидан ишлаб чиқариладиган “Byakuya” музқаймоғи дунёдаги энг қиммат музқаймоқ сифатида Гиннеснинг янги рекордини ўрнатган. Бу ҳақда “Oddity Central” хабар берди.
Айтилишича, оғирлиги 130 грамм бўлган “Byakuya” музқаймоғининг бир порцияси нақ 6700 доллар (тахминан 77 миллион сўм) туради.
Ширинликнинг асоси сут, икки турдаги пишлоқ, тухум сариғи ва пирасадан тайёрланиб, унинг устига пармесан пишлоғи, оқ трюфель, трюфель ёғи ва олтин барг қўшилади.
Япониялик ишлаб чиқарувчи “Byakuya”ни бир стакан эски оқ шароб билан бирлаштиришни тавсия қилади. Музқаймоқни бироз юмшатиш керак бўлади ва шунда металл қошиқ унга осонгина кириши мумкин, сўнгра таъмни яхшилаш ва лаззатланиш учун киритилган трюфель ёғи қўшилади.
Ишлаб чиқарувчига кўра, десерт, яъни енгил ширинлик, мураккаб таъм ва ҳашаматли силлиқ тузилишга эга. Музқаймоқ қўлда ишланган кичик металл қошиқ билан замонавий қора қутига қадоқланади.