Туркияда президентлик ва парламент сайловлари якунланиб, сайлов участкалари ёпилди.
Фуқаролар тўққиз соат давомида (соат 8:00 дан 17:00 гача) келгуси беш йил давомида мамлакатни бошқарадиган президентни ва парламентнинг 600 нафар депутатини танлади.
«Ҳурматли вакиллар ва сайёҳлар… Овоз бериш жараёни Худога шукур, демократиямизга муносиб тарзда якунланди. Энди, ҳар доимгидек, сайлов қутиларини маҳкам ушлаш вақти келди. Натижалар якунлангунга қадар биз миллатимиз иродасини ҳимоя қилишда давом этамиз!» деди Туркия Президентлиги учун даъвогарлардан бири Эрдўған.
Олий сайлов комиссияси (YSK) маълумотларига кўра, 81 вилоятда 190 мингдан ортиқ сайлов қутилари ўрнатилган. Туркиянинг 60 миллион 721 минг 475 нафар аҳолиси сайлов ҳуқуқига эга. Хорижий сайлов участкаларида овоз бериш 27 апрелдан 9 майга қадар бўлиб ўтган ва унда 1,8 миллиондан ортиқ фуқаро иштирок этган.
YSK дастлабки натижаларни кечаси эълон қилишга ваъда берди. Якуний натижалар эса 19 май куни расмий газетада эълон қилиниши керак. Агар номзодларнинг ҳеч бири 50 фоиз овоз ололмаса, иккинчи тур ўтказилади. У 28 майга белгиланган.