Куни кеча ижтимоий тармоқларда Наманганда мактаб ўқувчилари «Бобур» боғига боргани ва сайр чоғида болалардан бири жиддий жароҳат олиб вафот этгани тўғрисида хабарлар тарқалган эди.
Бугун Бош прокурорнинг матбуот котиби мазкур хабарлар юзасидан расмий баёнот берди. Х.Шамсутдиновнинг маълум қилишича, 14 май куни соат 11.30 ларда 12 ёшли бола Наманган шаҳардаги истироҳат боғидаги аттракционда айланган вақтида бош қисмидан тан жароҳати олиб вафот этган.
Қўшимча қилинишича, ҳолат юзасидан прокуратура томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
«Ҳозирда Наманган шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади баёнотда.