Бухоро вилоятида Жондор тумани хокими Ҳикматов Санъатилло Нусратович ва Когон тумани хокими Эсанов Муҳитдин Турдиевичга ҳайфсан жазоси қўлланилди.
Бунга сабаб сифатида тадбиркорлар, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий объектларда кичик қуёш панеллари ўрнатиш бўйича белгиланган вазифаларни қониқарсиз ташкил этгани келтирилган.
Таъкидлаш жоизки, президент Шавкат Мирзиёев 11 май куни ўтказган йиғилишида тадбиркорлар, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий объектларда кичик қуёш панеллари ўрнатиш бўйича белгиланган вазифаларни бажаришда жойлардаги мутасаддилар томонидан оқсоқликка йўл қўйилаётганини танқид қилганди.