МИБ хабари нотўғри талқин қилингани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Мажбурий ижро бюроси Уйчи туман бўлими томонидан 5 май куни ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида, ўтказилган йўқ қилиш тадбири, гўёки бошқача тарзда талқин қилинганлиги ҳақидаги хабарлар тарқатилди. Бу ҳолатга МИБ ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

«Айтиш керакки, Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.2009 йилдаги 200-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларидан келиб чиққан ҳолда, бу каби тадбирлар масъул идора, ташкилот ва муассаса ходимларининг иштирокида амалга оширилади.

Бундан ташқари, йўқ қилиш тадбирларига оммавий ахборот воситалари, журналист ва блогерлар ҳам иштирок этиб келмоқда. Айнан, жорий йилнинг 5 май куни Уйчи туманида йўқ қилиш билан боғлиқ ижро ҳаракатлари тегишли масъул идоралар вакиллари шунингдек бошқарма жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси ходими иштирокида амалга оширилган.

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси бу каби хабарлар ва ундаги фотосуратларни нотўғри талқин қилмасликни сўраб қолади. Қолаверса, кейинги бўлиб ўтадиган йўқ қилиш тадбирларга ҳам оммавий ахборот воситалари, журналист ва блогерларнинг ҳам иштирок этиши мумкинлигини билдириб қоламиз», дейилади хабарда.