Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида маълум қилинишича, Президент сайловини ўтказиш учун 174 млрд 130 млн сўм маблағ сарфланади.
Шунингдек, мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг шахсий таркибини тасдиқлаш, сайлов комиссиялари аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этиш, Матбуот маркази фаолиятини ташкил этиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.