Ўзбeкистон бўйича дам олиш (20-21 май) кунларига об-ҳаво прогнози эълон қилинди.
20 майда фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир кучли ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 13-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади.
21 майда Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво очиқ ва қуёшли бўлади. Кундузги ҳаво ҳарорати кўтарилади ва 31-33 даражани, жанубда ва чўл ҳудудларда 35-38 даражани ташкил этади.
19-20 майда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Пойтахтимизда шанба куни қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-17 даража, кундузи 27-29 даража бўлади.
Якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16-18 даража, кундузи 28-30 даража бўлади.