Сўнгги 30 йил ичида дунёдаги энг йирик кўллар ва сув омборларининг ярмидан кўпи сезиларли миқдорда ўз сувини йўқотди. Халқаро олимлар гуруҳи тадқиқоти шундан далолат бермоқда.
Ҳозирги вақтда дунё аҳолисининг тўртдан бир қисми қуриётган кўллар яқинида яшаяпти.
Кўллар сайёра юзасининг атиги 3 фоизини эгаллайди, аммо улар суюқ ҳолатдаги чучук сувнинг деярли 90 фоизини ўз ичига олади. Улар ичимлик сувининг энг муҳим манбалари бўлиб, суғориш ва энергия ишлаб чиқариш учун жуда муҳимдир.
Кўллардаги сув сатҳи ёмғир ва қор ёғиши каби табиий сабабларга кўра ўзгариб туради. Аммо сўнгги йилларда инсон фаолияти уларга тобора кўпроқ глобал таъсир кўрсатмоқда.
Янги тадқиқот шуни кўрсатдики, бутун дунё бўйлаб кўллар майдони кескин камайиб бормоқда. Тадқиқотчилар 1992 йилдан 2020 йилгача олинган икки мингта энг йирик сув омборининг сунъий йўлдош суратларини таҳлил қилишди.
Натижаларга кўра, 53 фоиз кўлларнинг ҳажми камайган. Соф қисқариш йилига 22 миллиард метрик тонна сув деб баҳоланди. Арктиканинг нам тропик ва совуқ ҳудудларида ҳам кўллар қуриб қолган.
Баъзи кўлларнинг сувидан (масалан, Калифорниядаги Салтон-Си) ҳаддан ташқари кўп фойдаланилмоқда. Бошқалари (Буюк Туз кўли) ёғингарчилик ва сув оқимининг ўзгариши туфайли қисқарган. Арктикада кўлларга ҳарорат, ёғингарчилик, буғланиш ва оқимнинг ўзгариши таъсир кўрсатмоқда.
Олимларнинг таъкидлашича, кўлларнинг қуриши сув сифатининг пасайиши, заҳарли сув ўтларининг кўпайиши ва сув ҳаётининг нобуд бўлиши каби салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Сув омборларининг қисқаришига чўкинди конларнинг тўпланиши асосий сабаб бўляпти, деб хабар беради mir24.tv.