Шавкат Мирзиёев Тожикистон билан форс-мажор ҳолатлари юзага келганда давлат авиациясининг ҳаво ҳудуди ва аэродромларидан ўзаро фойдаланиши тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни ратификация қилди.
Ҳужжат 2021 йил 10 июнь куни Душанбе шаҳрида имзоланган. Ўзбекистон Қонунчилик палатаси келишувни 2023 йил февралида қабул қилган, Сенат май ойи бошида маъқуллаган.
Унга кўра, форс-мажор ҳолатлари юзага келган тақдирда томонлар давлат ҳаво ҳудудини қисқа муддатли кесиб ўтишга, ўз аэродромларидан бирига захира сифатида қўниш учун рухсат беришга ҳақли.
Ушбу ҳужжат парвозлар хавфсизлигини янада таъминлашга хизмат қилади.