Бугун энг кучли магнит бўрони юз беради

Шу кунларда ерда кучли магнит бўрони кузатилади, бу эса алоқа тизимлари ва инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Мутахассислар соғлом турмуш тарзи қоидаларига риоя қилишни тавсия қилишмоқда. Зарурат туғилса, шифокорлардан ёрдам сўранг.

23-26-май кунлари ерни энг кучли магнит бўрони қамраб олади ва эртага, 24-май куни максимал қуввати 5 баллга етади.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, магнит бўронлар алоқа тизимларининг ишлашига ва айниқса, об-ҳавога таъсирчан, ипертония билан оғриган кишиларнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Магнит бўронига дучор бўлганларга соғлом турмуш тарзи қоидаларига риоя қилиш, жумладан, қаҳва, спиртли ичимликлар, энергетик ичимликлар ва тамаки маҳсулотларидан воз кечишни тавсия этилади.

Агар киши ўзини жуда ёмон ҳис қилса, шифокорга мурожаат қилиши лозим. Шунингдек, кўпроқ сув, кўк чой ичишни ва айниқса стрессли вазиятлардан узоқроқ юришни тавсия қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, магнит бўронлари май ойининг охиригача давом этади. Жумладан, 28-май, якшанба куни 4 баллик магнит бўрони содир бўлиши кутилмоқда.