Беларус президенти Александр Лукашенко 9 майдан кейин пайдо бўлган эҳтимолий касаллиги ҳақида илк бор изоҳ берди. У бу ҳақда «Соғлиқни сақлашнинг долзарб масалалари»га бағишланган йиғилишда гапирди.
«Бу мессенжерлар ва Telegram каналларидаги беҳуда мулоҳазалардан бошқа нарса эмас. Аденовирус, яна бир нималар дейишдими? Соғлигим жойида. Аммо даволанишга имконим бўлмагани учун мен Москвага, Гроднога, кейин Гомелга боришим керак эди, буларнинг барчаси тўпланиб қолди. Дўстлар мен ўлишга отланмаяпман. Сиз ҳали мен билан жуда узоқ вақт азоб чекасиз», — деган Беларус Президенти.
Маълумот учун, 9 май куни Беларусь президенти Александр Лукашенко Москвадаги нонуштани ўтказиб юбориб, параддан кўп ўтмай Минскга қайтган эди.
Шунингдек, Лукашенко 14 май куни бўлиб ўтган Давлат рамзлари кунини нишонлаш маросимида ҳам қатнашмаганди.