Олий суд матбуот хизмати мазкур ҳолат юзасидан суд иши якунланганлиги ҳақида маълумот берди.
Суд қарорига кўра, институтнинг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича 1-проректори О.Б. МЖтКнинг 41-моддасида (ҳақорат) кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга нисбатан МЖтКнинг 461-моддаси билан БҲМнинг 15 баравари миқдорида яъни, 4.500.000 (тўрт миллион беш юз минг) сўм жарима жазоси тайинланди.
Институт ТТЖ ва Ижара билан ишлаш бўлими бошлиғи М.Р., институтнинг таълим технологиялари маркази ходими М.А. ва О.Б.ларга БҲМнинг 10 баравари миқдорида яъни, 3.000.000 (уч миллион) сўм жарима жазоси тайинланди.
Судда маълум бўлишича, 2023 йил 1 апрел куни институт ётоқхонасининг 432-хонасига кузатув камераси ўрнатилган, бу ҳақда қизлар огоҳлантирилмаган ҳамда С.Ж ва В.З.ларнинг шахсий сири, шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда йиғилган.
Собиқ проректорнинг сўзларига кўра, у ётоқхонага кузатув камераси ўрнатилганидан ҳам, видеотасвирга ёзиб олинганидан ҳам хабари бўлмаган, буни кеч эшитган.
Коммендант М.Р. ҳақиқатда 432-хонада “Wи Фи” симларида таъмирлаш ишларини олиб борамиз деб, яширин кузатув камераси ўрнатишганини, лекин у ерда яшовчи қизларга кузатув камераси эканини айтишмаганини, камера ишлаб турган ҳолатда қизлар 2 кун давомида яшаб келишганини айтган. Унинг сўзларига кўра, бу топшириқни уларга институтнинг Ёшлар билан ишлаш ва маънавият маърифат бўлими бошлиғи Б.О. берган.
Жабрланувчи қизларнинг айтишича, уларга яширин камера ўрнатилаётгани айтилмаган. Қизлар хонада нима бўлаётганини тушунмасликлари учун атайин чалғитиб, хонадан олиб чиқилган. Сўнг хонага киришларига ҳам қаршилик кўрсатилган. Бу уларда шубҳа уйғотган.
Кейинроқ қизлардан бири укасига қўнғироқ қилиб воқеани айтган. Қизлар шубҳаси ўринли чиққан. Улар қурилманинг қопқоғини қотирадиган тўртта “саморез”идан биттаси ўрнига кузатув камераси объективи жойлаштирилганини билганини, сўнг қурилмани очиб кўрганида, қурилмани ичида қўлбола усулда ясалган камера бўлганини, сўнг камера ичида жойлашган чипини компютерга солиб кўришганида 2 кунлик вақтни видеотасвирга олганини кўришган. Уларга хонага яширин равишда кузатув камераси ўрнатиш бўйича уларни институт маъмурияти ёки ва бошқа бирор шахс огоҳлантирмаган.