Хитойнинг сўнги императори Пуйига тегишли соат 6,2 миллион доллорга сотилди

Ҳонг Конгда ўтказилган кимошди савдосида Хитойнинг сўнги императори Аисин-Гиоро Пуйига тегишли бўлган соат 6,2 миллион доллорга ўз харидорини топди. Ҳаёти Оскар мукофотини қўлга киритган “Сўнги император” филмига сюжет бўлган Хитойнинг охирги императори Аисин-Гиоро Пуйига оид “Patek Philippe” маркали соат Ҳонг Конгда “Phillips Asia” музейида Эви томонидан кимошди савдосига қўйилди. Соат, Осиёлик коллекциячилардан бири бўлган кўнгиллига 6,2 миллион доллорга сотиб олинди.


Маълумотларга кўра, 1945 йилги Жаҳон урушида Япония енгилгач, Советлар Иттифоқи томонидан асирга олинган Пуйининг соати Рус таржимони Жорж Пермяковга ҳадя қилинган. Тафсилотларга қараганда ушбу соатнинг тарихини аниқлаш учун соат мутахасислари, тарихчилар, оммавий ахборот воситаси ходимлари уч йил мобайнида изланишлар олиб боришган.