Turli mavzudaXabarlar

Ўзбекистонда 400 минг сўмлик банкнот чиқариляптими?

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда янги купюра чиққани ҳақида хабарлар тарқалиб, 400 минг сўм деб ёзилган купюра тасвири тарқалди. Марказий банк матбуот хизмати ушбу хабарлар ёлғон эканини маълум қилди.

Билдирилишича, 400 минг сўмлик ёки бошқа турдаги купюраларнинг чиқиши ҳозирча режалаштирилмаган. Бундай бўлган тақдирда биринчи навбатда банкнинг расмий саҳифаларида эълон қилинади.

Қайд этиш жоиз, тармоқларга сиздирилган суръат айни пайтда муомалада бўлган янги кўринишдаги 100 минг сўмлик купюра билан бир хил кўринишга эга.

Ko'proq yuklang

Ogoh

Агар огоҳсан сен – шоҳсен сен, Агар шоҳсан сен – огоҳсен сен.

Tegishli maqolalar

Back to top button