Туркия мухолифатидан президентликка номзод Камол Қиличдарўғли ўз рақиби Ражаб Тоййиб Эрдўғонни монтаж қилинган фейк видео учун судга берди. Бу ҳақда унинг адвокати Желал Челик Twitter’да маълум қилди.
Гап сайлов кампанияси вақтида Эрдўғон томонидан кўрсатилган видеоролик ҳақида кетмоқда, унда Қиличдарўғли гўё Курдистон Ишчилар партияси (бу ташкилот Туркияда террорчи деб тан олинган) раҳбарлари томонидан қўллаб-қувватланган.
Адвокатнинг сўзларига кўра, даъво суммаси бир миллион лирани (50 минг доллардан ортиқ) ташкил этади. У ўз постида Қиличдароғлини номзод эмас, “Туркиянинг 13-президенти” деб атади.
ОАВ эслатганидек, бу сиёсатчиларнинг биринчи марта судлашиши эмас.
Туркияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи 28 майга белгиланган. Ғалаба қозониш учун номзод кўпчилик овозга эга бўлиши керак. Ўтган ҳафта охирида мамлакатнинг хорижий ваколатхоналари ва чегара пунктларида овоз бериш бошланди. Биринчи турда Эрдўғон 49,24 фоиз овоз олди. Унинг асосий рақиби Кемал Қиличдарўғли 45,07 фоиз овоз тўплади.