Туркия президентлигига номзод бўлган Камол Қиличдорўғли пойгани “мамлакатда сўнгги йилларда ўтган энг адолатсиз сайлов” деб қоралади ва тарафдорларини демократия учун курашни давом эттиришга ундади.
«Давлатнинг барча ресурслари битта сиёсий партия учун, битта шахс учун сафарбар қилинди», — деди у Анқарада қилган нутқида.
Қиличдорўғли мамлакат келажагидан қайғуда эканини айтиб, унга овоз берган 25 миллион сайловчига миннатдорчилик билдирди.