Чилонзор метро бекати олдидаги чорраҳада юз берган ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Бугун, 2 июн куни очиқ суд мажлисида М. Т. (2000 йилда Тошкент вилоятида туғилган) ва Д. П. (2004 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган) га оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 2 июндаги қарорига кўра М. Т. ва Д. П. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, ушбу кодекснинг 32-моддаси (маъмурий жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар) 4-қисми тартибида уларнинг ҳар бирига 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Ушбу қарордан норози тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест билдиришга ҳақлилиги маълум қилинди.