Таниқли блогер Фарҳод Маннопов вафот этган “Star med” клиникаси (“Omad plyus” МЧЖ)га берилган лицензия суднинг ҳал қилув қарори билан бекор қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати маълумот берди.
Гап шундаки, бугун, 2 июнь куни Зангиота туманлараро иқтисодий судида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Omad plyus” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берилган лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш бўйича судж мажлиси бўлиб ўтган. Унда даъвогарнинг аризаси қаноатлантирилиб, “Omad plyus” масъулияти чекланган жамиятига тиббий фаолиятни амалга ошириш учун берилган 2021 йил 16 февралдаги 27390032-рақамли лицензия бекор қилинган.