Мазкур оқ капалаклар, Англияда 100 йил олдин тугаган тур сифатида рўйхатга киритилган. Лекин, ҳозирги кунда Лондонда ушбу капалакларни учратиш мумкин. Табиатшунос Франк Гарднер, бу капалак турининг қайта пайдо бўлишини «Сирли ривожланиш» деб атади.
Мутахассислардан ташқари бошқа кишилар, Лаҳана деб номланган ҳамда ёз ойларида кўп учрайдиган оқ капалак тури билан адаштириши мумкин. Бироқ, мутахассислар уларни тезда фарқлашади.