Каховская ГЭСи портлатиб кетилган — ОАВ

Херсон вилоятидаги Каховска ГЭСининг тўғони портлатилгани сабабли қулаб тушди, ҳудудлар сув остида қолди. Маълумотларга кўра, 80та аҳоли пункти сув остида қолиши мумкин.

Ҳудуд раҳбарияти ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилди:

  1. Россия қўшинлари яна бир террористик ҳужум уюштирди, бу салбий техноген оқибатларга олиб келиши мумкин.
  2. Вазият доимий равишда назорат қилинади ва тегишли чоралар кўрилади.
  3. Потенциал хавфли ҳудудлардан одамларни эвакуация қилиш эълон қилинди.
  4. Эвакуация қилишда яқинларингизни, айниқса, ҳаракатчанлиги чекланган болалар ва оила аъзоларингизни эҳтиёт қилинг, уй ҳайвонлари ҳақида унутманг.
  5. Эвакуация қилишда ўзингиз билан ҳужжатларни олиб кетишни, газ ва электр жиҳозларини ўчиришни унутманг.
  6. Тинчликни сақланг ва бир-бирингизга ёрдам беринг. Бирлик бизнинг кучимиз!

Иккинчи видеода Каховска ГЭСи тўғони вайрон қилинганидан кейин эҳтимолий сув тошқини ҳудудлари кўрсатилган.