Самарқандда 4-қаватдан тушиб кетган қизни қутқариб қолган йигитлар тақдирланди

Самарқанд шаҳридаги 80-умумтаълим мактаби ўқувчилари — Шоҳрух Бобораҳимов, Мурод Саидалимов, Озод Ўткиров ва Жасур Эшназаров шу йилнинг 1 июнь куни 4-қаватдан тушиб кетган 4 ёшли Шукронани ҳаётини сақлаб қолгани ҳақида хабар берган эдик.

Йигитлар бу ишлари билан бугуннинг чинакам қаҳрамонларига айланди.

Вилоят Мактагача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи в.в.б. Шокир Султонов битирувчиларни қизалоқ — Собиржонова Шукурона Илхом қизининг ҳаётини сақлаб қолиб, жасорат кўрсатгани ва инсонийлик бурчини аъло даражада бажаргани учун миннатдорлик билдирди.

Республикамизнинг миллионлаб ёшларига ўрнак кўрсатган кун қаҳрамонлари ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.