Уйланаман деб 4 аёлни чув туширган йигит 6 йилга қамалди

Тошкент шаҳри Бектемир туманида уйланишни ваъда қилиб, 4 нафар аёлни жами 165 миллион сўм чув туширган йигит қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 4 нафар қизни 165 миллион сўмдан ортиқроқ маблағга чув туширган йигит айбига иқрор бўлган. Лекин жабрланган қизларнинг барчаси йигит уларга уйланишни ваъда қилганини айтган. У ижтимоий тармоққа жойлаган эълонида уйланишини, келиннинг ёши аҳамиятсиз эканини ва маҳр учун уй ҳамда машина ҳам беришини айтган.

Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг ҳукми билан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми «б» банди, 165-моддаси (товламачилик) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилган шахс 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.