Ер юзининг 100 дан 70 % қисми океанлар билан ўралган. Уларнинг чуқурлиги ўртача 3700 метр атрофида. Хўш, қитъаларни пайдо қилган, атмосферани шакллантирган ва ҳаётнинг асосий манбайи ҳисобланган бу сувлар қандай пайдо бўлган?
Бугунги кунда океанларда майда бактериялардан тортиб, улкан китларгача ҳаёт кечиради. Мазкур океанлар ер сайёрасининг экологияси, иқлимида асосий рол ўйнайди. Шамолни пайдо қиладиган, булутга ёки муз қатламларига айланадиган, қутбларни денгиз тубидаги чўкиндилар билан боғлаган ҳам океанлар ҳисобланади.
Бироқ океанлар ер юзида қадимдан мавжуд эмасди, тадқиқотларга кўра, сув ер юзига бундан 4,5 милиярд йил олдин, дунё пайдо бўлганидан юз миллионларча йилдан сўнг дунёда бегона модда сифатида пайдо бўлган. Унгача эса ер сайёраси вулқонлар тинмай отилиб турадиган қуруқликдан иборат эди.
Икки водород ва бир кислород атомидан ташкил топган сув молекуласи ер юзида энг кенг тарқалган моддадир.