Кун қаҳрамонларини энди Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳам тақдирлади

Эсингизда бўлса, аввалроқ Самарқанд шаҳар Қорасув массивидаги кўп қаватли уйларнинг биридан тушиб кетаётган қизчанинг ҳаётини сақлаб қолган йигитлар ҳақида хабар берган эдик.

Воқеадан сўнг Ёшлар ишлари агентлиги йигитларни тақдирлаб, 4 та ноутбук ва ўқишга киришда қўшимча дарслар ҳамда хорижий тилларни ўрганишдаги харажатларини қоплаб беришни ваъда қилганди.

ФВВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 9 июнь куни Самарқанд вилоят ФВБ бошлиғи ёш қутқарувчилар билан учрашиб, Фавқулодда вазиятлар вазирининг “Фахрий ёрлиғи” ва миннатдорчилигини етказган.

Шунингдек, йигитлар эсдалик совғалар билан ҳам тақдирлаганди.