Олимлар, гўштда ва балиқда мавжуд бўлган, қўшимча озуқа сифатида сотиладиган ушбу озиқ моддаси бўлган тауринни турли ҳайвонларнинг ҳаётини узайтиришда ва саломатлигига ижобий таъсир кўрсатаётганини таъкидлашяпти.
Тауриннинг миқдори, инсонларда кузатилгани каби баъзи ҳайвонларда ҳам ёши кексайгани сари камайиб боради.
Ўрта ёшдаги ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар, тауринни ёшликдаги сингари юқори савияга чиқарилса, умрни юзда ўн фоиздан ортиқ узайтиришини, физиологик жиҳатдан соғликка ижобий таъсир ўтказишини ҳамда мия фаолиятини янада яхшилашини кўрсатди.
Олимлар тауриннинг “Ҳаёт эликсири” бўлиши мумкинлигини айтишмоқда. Бироқ, ҳозирча тауриннинг миқдорини ошириш бўйича текширувлар инсонларда синаб кўрилгани йўқ.