Тошкентда янги инновациялар уйи очилади



Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов “Тошкентдаги Эрон инновациялар ва технологиялар уйи”га ташриф буюрди. 

Вазир ташриф доирасида “Diba Innovation HUB” биноси билан танишиб, икки томонинг келгусидаги режалари ва истиқболли лойиҳалари ҳақида фикр алмашилди.

«Бу лойиҳадан катта натижалар кутяпмиз. «Тошкентдаги Эрон инновациялар ва технологиялар уйи» икки давлатнинг ўзаро илм-фан технологиялари ва ютуқларини алмашишида кўприк вазифасини бажаради. Эрон ва Ўзбекистоннинг келгусидаги ҳамкорлигида ушбу марказнинг ҳиссаси қўшилишига, бу ерда йирик лойиҳалар амалга оширилишига ишончим комил. Ушбу марказда халқаро кўргазмалар, форумлар ташкил этилади», деди вазир.

Маълумот учун, инновацион HUB’нинг қурилиш жараёни эндигина якунланди. У 5 қаватдан иборат. 4-қавати “Тошкентдаги Эрон инновациялар ва технологиялар уйи”дир. Марказда кафе, ресторан, дам олиш хоналари ҳам мавжуд.