Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги меҳмонхоналарнинг биридан 23 ёшли йигит ва 21 ёшли қизнинг жасади топилди. Бу ҳақда «Миллар» теледастурида хабар қилинди.
Маълум қилинишича, воқеа жорий йилнинг 8 июнь куни содир бўлган. Йигит ва қизнинг жасадлари диван устидан топилган. Суриштирувлар натижасида марҳум йигит 23 ёшда, қиз эса 21 ёшда бўлгани аниқланган.
Меҳмонхона ходимларининг таъкидлашича, меҳмонхонага дастлаб йигит ва қизни сўраб икки нафар аёл келган. Орадан бир мунча вақт ўтгач, аёлларни ортидан йигит ва қизни сўраб икки нафар эркак келган. Сўнг бир эркак меҳмонхонани тарк этган.
Шундан сўнг хонада бўлган аёллардан бири меҳмонхона ходимларига йигит ва қиз вафот этгани ҳақида хабар берган.
Тасдиқланмаган маълумотларга қараганда, марҳум ва марҳума эр-хотин бўлмаган. Шунингдек, хонадан шприц қолдиқлари ҳам топилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суд тиббий экспертизаси тайинланган.