Зангиота туманида автомобил йўли бўйида йирик ёнғин содир бўлди

Тошкент вилояти Зангиота туманида автомобил йўли бўйида йирик ёнғин содир бўлди. ФВВ бу бўйича маълумот берди.

Унга кўра, 11 июнь куни  21:41 да Тошкент вилояти Зангиота тумани “Қуёшли” МФЙ ҳудудидан ўтган М-39 автомобил йўли бўйида тахминан 150 кв/м очиқ майдонда қуруқ ўт ёнган. Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 21:47 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 22:50 да ўчирилган. 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.