2023-2024 йилларда Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида 20,7 км узунликдаги «туризм ҳалқаси» лойиҳаси барпо этилади. Бу жорий йил 7 июнь куни имзоланган президент қарорида белгиланган.
Ҳукумат бир ой муддатда пойтахтдаги Чорсу ва Эски жува деҳқон бозорлари ҳудудини тартибга келтириш ва туристик жозибадорлигини оширишга қаратилган қарор қабул қилиши лозим.
Ҳукумат ҳужжатида бозор ҳудудидаги тартибсиз қурилмалар ўрнига лойиҳа асосида замонавий савдо расталарини жойлаштириш, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида кўп қаватли автотураргоҳ ташкил этиш ҳамда пиёдалар йўлакларини қуриш ва ирригация тармоқларини янгилаш кабилар эътиборга олинади.
Шунингдек, бозор ҳудудидаги бўш турган бино-иншоотлар миллий архитектура ишланмаларини акс эттирган лойиҳалар асосида реконструкция қилинади ва қўшимча янги савдо расталари қурилади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги дамда Маданият ва туризм вазирлиги билан биргаликда 2024 йил якунига қадар давлат-хусусий шериклик шартлари асосида Ўзбекистон давлат цирки биносини ҳам реконструкция қилади.
«Туризм ҳалқаси»ни ташкил этиш харажатлари учун республика бюджетидан Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига 3 йил муддатга 100 миллиард сўм миқдорида бюджет ссудаси ажратилмоқда.