Бугун, 14 июнь куни соат 09:50 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани «Астробод» кўчасида жойлашган мис қувурлари ишлаб чиқариш цехининг бир қаватли бостирмаси(ангар)да дастлабки маълумотларга кўра ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлган.
Зудлик билан воқеа жойига ФВВ раҳбарияти бошчилигида ёнғин-қутқарув экипажлари, шунингдек, Прокуратура, ИИВ, МГ, ССБ, Ҳудудгаз ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари етиб борган.
Айни вақтда ҳодиса оқибатлари бартараф этилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра чақнаш оқибатида 6 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.