«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» мультимодал транспорт йўлаги орқали юк поезди ҳаракати йўлга қўйилди

Циан шаҳрида бўлиб ўтган «Хитой – Марказий Осиё» саммити доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш мақсадида ”Zhejiang Union of Railway Logistics“ компанияси, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Қирғиз темир йўли» миллий компанияси давлат корхонаси ҳамкорлигида Ланчжоу станциясидан Тошкентга 30 та контейнердан иборат блок поезди ҳаракати йўлга қўйилди.