Германиянинг Бавария вилояти Фюрт шаҳридаги лютеран черковида ChatGPT сунъий интеллекти томонидан қилинган ваъзни тинглаш учун уч юздан ортиқ диндорлар йиғилди. Бу ҳақда “Business Insider” хабар берди.
“Ҳурматли дўстлар, Германияда протестантларнинг бу йилги қурултойида, шу ерда туриб, сизларга биринчи сунъий интеллект сифатида воизлик қилиш мен учун шарафдир”, дейди черков алтарининг тепасига ўрнатилган экранда кўриниш берган сунъий интеллект аватари.
Мазкур тадқиқот Вена университетининг илоҳиётчи файласуфи Жонас Зиммерлеин томонидан амалга оширилган бўлиб, у нейротармоқни черковда ваъз ўқиш учун мослаштирган. 40 дақиқа давом этган ибодат, ваъз ва мусиқаларнинг 98 фоизи айнан ChatGPT томонидан яратилган.
Бутун ибодат маросими тўрт хил аватар (икки нафари аёл ва иккиси эркак кўринишида) томонидан олиб борилган.
Сунъий интеллектнинг ваъзи баъзи диндорларни ҳайратда қолдирган бўлса, бошқалар унинг овозидаги ҳиссизлик ҳамда монотонликдан шикоят қилган. Яна бир гуруҳ руҳонийлар эса унинг бу қадар яхши ишлашини кутмаганини, гарчи аватарнинг овози баъзан жуда нотекис янгараган бўлса-да, ваъз яхши ижро этилганини таъкидлаган.